Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
2023-04-30 23:08:50 354
Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани хеч кимга сир эмас.
Бугун Қўқон шаҳрида фурқатлик Қизлархон Акбаровага Давлатимиз раҳбари совғаси – квартира калити топширилди. Қизлархон Акбарова Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган маблағ ҳисобига харид қилинган 1 хонали квартира калитини туман ҳокимидан қабул қилиб олди.
Янги хонадон эгасининг қувончлари бир олам, берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун чексиз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Бугунги кунгача Қ.Акбарова тумандаги "Яхши ният" массивида ажратилган кўп қаватли ижтимоий уйларнинг бирига жойлаштирилиб, ижара харажатлари қоплаб берилаётган эди.