Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Навбаҳор"да яна 3 км кўча текис ва равон бўлди
2023-05-03 22:31:10 362
Фурқат туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Давлат раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорига асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ички кўчалар бирин кетин асфальтланмоқда.
Хусусан, "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг 3.5 км ички йўллари асфальтланиб, кўчалар қиёфаси кўркам тусга кирди.
Шунингдек, маҳалладаги Темир йўлчи-3-5 кўчаларида 800 метр ички йўлларга цемент-бетон қопламалари ётқизилган.
Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кўркамлашиб бораётганидан мамнун.