Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 38 Users Statistics phone helpline


"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар равон бӯлмоқда

×

 2023-05-04 21:34:45    335

Download pdf
Print out


"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўллар равон бӯлмоқда

"Калдушон" маҳалла фуқаролар йиғинида 1 212 та хонадонда 5 544 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 11 та - Шох, Боғ, Қумлоқ, Сой, Янги ҳаёт, Ёшлик, Обод, Иттифоқ, Узун, Тутмайизак, Тегирмонбоши кўчалари мавжуд.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг ӯтган йилги иккинчи босқичида маҳалланинг таъмирга муҳтож бўлган ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ташаббуслари 3 121 та овоз билан ғолиб деб топилган эди.

Айни кунларда, ташаббус натижасида маҳалланинг Боғ, Сой, Қумлоқ, Ёшлик каби кўчаларининг 700 метр ички йўллари астфальтланмоқда.

Шунингдек, "Менинг йӯлим" лойиҳасига маҳалланинг 5600 метр ички йўлларини таъмирлаш юзасидан киритилган таклифга тӯпланган овозлар сони маҳалла аҳлинининг уюшқоқлик ва баҳамжиҳатликдаги ҳаракатлари билан айни кунларда 10 мингдан ошган бўлиб, туман бӯйича энг кӯп овоз тўплаган таклифлар ичида якка пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот ўрнида: "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг жорий йил биринчи босиқичида туманимизда дастлаб 4 та лойиҳа ғолиб деб топилган бўлиб, Давлатимиз раҳбарининг 10 апрел куни имзолаган қарори билан, 2023 йил феврал–апрел ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган туманимиздан қўшимча 11 та лойиҳа, жами 15 та лойиҳага 16 млрд. 894,8 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.