Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 27 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида ҳам пилла теримига киришилди. Бугун дастлабки етиштирилган "Кумуш тола" қабул қилиб олинди

×

 2023-05-08 08:17:34    236

Download pdf
Print out


Жорий йилда Фурқат туманида ҳам Вьетнам тажрибаси тадбиқ этилиб, ипак қурти боқилди. Унинг афзалликлари мутахассислар, пиллачи агрономлар томонидан эътироф этилмоқда.

Фурқат туманида ҳам пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Бу йилги мавсумда 2 минг 919 қути ипак қурти парваришланди. Бугун фурқатлик пиллакорлар “кумуш тола” теришга киришишди.

Туманда ушбу мавсумда 169 тонна пилла етиштириш кўзланган. Етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун қабул жойида 30 минг сўмдан тўлов қилиниши белгиланган. Бугун ярим тоннага яқин "Кумуш тола" қабул қилиб олинди.
Биринчилардан бўлиб пилла етиштирган миришкорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.