Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 27 Users Statistics phone helpline


Сендан умидимиз катта, Иззатбек!

×

 2023-05-08 20:09:37    224

Download pdf
Print out


Тумандаги 13-мактаб ўқувчиси Иззатбек Юсуповни танийсиз. Кўзлари порлаб турадиган бу йигитни кўрган киши борки, “Бўладиган бола бошидан маълумда!” дейишади.  Иззатбекнинг ҳали мактабга чиқмай туриб хат саводи чиққанию, 7-синфда ўқиб, ҳам қўшимча ишлаб тенгдошларига инглиз тилидан машғулот ўтаётгани, ўтган йили Халқ таълими вазирининг эътирофига сазовор бўлгани, зукколиги ва билимдонлиги билан олқишлар олаётгани ҳам бор гап. 

Қисмат экан, Иззатбек ҳали эрта ёшида дадасидан айрилди. Бироқ, яхши одамларнинг кўмаги билан яхши натижаларга эришиб келмоқда. Ўтган йили туман ҳокимининг ёрдами билан ҳамда ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Орзулар баҳори” номли шеърий тўплам нашрдан чиқди. Тўпламда Иззатбекнинг ҳам шеърлари жой олди.

Самимияти билан туман раҳбарининг эътиборига тушган Иззатбек бу йил ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Яқинда ўзимизнинг шоир йигит Иззатбекнинг “Кўклам қувончи” номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. Бугун 13-умумтаълим мактабида ана шу китоб тақдимотига бағишланган тадбир ташкилланди. 

Унда Иззатбекнинг оила аъзолари, тенгдошлари, устоз ва мураббийлари иштирок этиб, ёш ва умидли шоир йигитга дил изҳорларини билдиришди. Айниқса, туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг Иззатбекка оталарча кўрсатган меҳри, билдирган ишончи барчани тўлқинлантириб юборди. 

Иззатбек тўпламга киритилган шеърларидан ўқиб берар экан, туман ҳокимига, Ахборот кутубхона марказига ва уни қўллаб-қувватлаган яқинларига миннатдорчилик билдирди. 

Тадбир якунида Иззатбек ва унинг устозларига туман ҳокимининг эсдалик совғалари ва АКМнинг ташакурномалари берилди.