Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Муҳтожлиги бор аҳоли вакиллари учун реабилитация воситалари етказиб берилди
2023-05-10 11:06:07 234
"Мухтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби"га кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида давомида Фурқат туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва ёшга доир пенсионерларнинг 11 нафари учун кресло аравача, 6 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга электропультли аравача, 6 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга эшитиш мосламаси, 11 нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилди.
"Нуронийлар" жамғармаси томонидан 35 нафар якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган шахслар Бешариқ туманида жойлашган "Бешчашма" сиҳатгоҳига, 54 нафар ёшга доир песионер ва ногиронлиги бўлган шахслар, Афғон уруши қатнашчилари Тошкент вилоятида жойлашган "Товоқсой" сихатгохига, Фарғона вилоятида жойлашган "Олтиариқ" сиҳатгохларига соғлигини тиклаш учун йўналтирилди.