Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами кенг тантана қилинди
2023-06-02 16:09:43 214
"Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади.
Ўзбек халқи ҳам азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз. Мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бугун ҳам Ўзбекистонда байрам. Зеро, болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини барча ўсиб келаётган болажонларга айниқса, муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига ишонч уйғотишдир.
Бугун Фурқат туманида ҳам ушбу сана муносабати билан тумандаги Ғунча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган болалар оромгохида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди. Эртамиз давомчилари бўлган болажонларнинг бугунги қувончига туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари шерик бўлди.
Тадбирда иштирок этган 300 нафарга яқин болажонларга туман ҳокимлиги ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг байрам совғалари улашилди. Байрам тадбирида соҳа вакиллари ва болажонлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, эртакнамо дастурлар намойиш этилиб, байрамона дастурхон атрофида болажонларнинг кўнгиллари шод этилди.