Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 40 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида текис ва равон кўчалар яна 8 километрга ўсди

×

 2023-06-06 08:16:47    192

Download pdf
Print out


Бугунги кунда "Болтакўл" маҳалла фуқаролар йиғинида асфальтланмаган кўчани топиш мушкул. 

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябр кунги “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яна 8.2 км ички йўллар асфальтлаштирилди. 

Асфальтлаш ишлари аввалида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1.4 км сув қувирлари ётқизилди.

Бундан ташқари яқин кунларда ушбу маҳаллада дастурларга асосан қўшимча 7.1 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилади.

Бу каби эзгу ишлар халқимизни узоғини яқин, мушкулини осон қилишга хизмат қилади. Дастурларга кўра, тумандаги кўплаб маҳалла фуқаролар йиғинларида шу каби ишлар амалга оширилмоқда.