Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Қарздор корхонанинг мол-мулкларига тақиқ қўйилган
2023-06-06 08:17:43 195
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада фермерлардан қарздор кластер: Деҳқонлар бойкот эълон қилмоқчи...” номли хабар жойлаштирилди.
Мазкур хабар Мажбурий ижро бюуросининг Фарғона вилоят бошқармаси тмонидан ўрганилди.
Жумладан, Бюронинг Фурқат туман бўлими томонидан судларнинг ҳужжатларига асосан, ундирувчи “Ортиғали Ғаниев” фермер хўжалиги фойдасига 798 млн 690 минг сўм, ундирувчи “Зарчашма булоғи” фермер хўжалиги фойдасига 418 млн 931 минг сўм, ундирувчи “Хамзалиев Бехзод чорваси” фермер хўжалиги фойдасига 505 млн 445 минг сўм қарз ҳамда ундирувчи “Интеграл” фермер хўжалиги фойдасига 76 млн 199 минг сўм, жами 4 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд 799 млн сўмдан ортиқ қарздорлик ундириш бўйича мажбурий ижро харакатлари олиб борилмоқда.
Ижро ҳаракатлари даврида қарздор корхонанинг барча мол-мулкларига бўлим томонидан тақиқ солинган ҳамда 1 млрд 799 млн сўмлик қарзини ундириш бўйича ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси юборилган.
Шунингдек мажбурий ижро ҳаракатлари давомида карздор “Фейхан текс”МЧЖнинг Фарғона шаҳрида 4 та кўчмас мулклари аниқланиб ҳатланган. Тақиқ солиниши таъминланиб, ҳозирда ушбу кўчмас мулкларни онлайн аукцион савдоларирга чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Хатланган мулкларни реализация қилиш харакатлари бошқарма томонидан тўлиқ назоратга олинган.
МИБ Фарғона вилоят бошқармаси