Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сайёр қабул | Тиллотепалик оиланинг уй-жойи қайта тиклаб берилмоқда
2023-06-15 11:37:57 202
Фурқат туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Cекторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳоли вакилларининг муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида ҳонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими бошчилигида секторлар раҳбарлари билан биргаликда халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 25 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг инфратузилмаларни яхшилаш, кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, бандлик, алимент ундируви, моддий ёрдам, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шу куни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жаҳонгир Жуманов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда “Ғаллакор” маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонбай ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар давомида “Тиллотепа” қишлоғида фуқаронинг хонадонида бўлиб, май ойининг охирларида уй-жойининг бахтсиз ҳодиса сабабли ёниб кетганлиги, ҳозирда акасининг хонадонида яшаётганлиги аниқланди.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан ушбу оилага шу куннинг ўзида 10 млн сўм моддий ёрдам маблағлари берилди. Мутасаддиларга уй-жой таъмири учун қурилиш маҳсулотлари олишда кўмаклашиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Айни кунларда ушбу оилага бошқа ташаббускор ҳомийлар томонидан амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.