Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фарғоналик қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионлари тақдирландилар
2023-06-22 13:07:40 177
16-18 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Астанада бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган фарғоналик Ғиёсиддин Жамолиддинов ҳамда Гулжаҳон Норматовалар Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ майдонида ташкил этилган тадбир доирасида тақдирландилар.
Вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга спортчиларга 10 миллион сўмлик пул мукофоти ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Тадбирда 32 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирокида бу йил еттинчи бор ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўлган 3 нафар фарғоналиклар ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганлиги таъкидланди.
53 кг вазнда иштирок этган Гулжаҳон Норматова финалда қозоғистонлик Аян Турсин устидан ишончли ғалаба қозонган бўлса, 57 кг вазнда гиламга чиққан Ғиёсиддин Жамолиддинов ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Жандос Мадекхияновни мағлуб этди. Ҳар икки спортчимиз ҳам иккинчи бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишди.
Тадбир давомида вилоятимизда бўлиб ўтган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стритбол йўналиши бўйича Республика финал босқичи иштирокчилари учун маданий дастур ҳам ташкил этилди.