Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 26 Users Statistics phone helpline


Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик|Фурқат туманида ёшлар куни кенг нишонланмоқда

×

 2023-06-26 09:02:46    191

Download pdf
Print out


Ҳар йили 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Жумладан, бу йил ҳам ушбу шодиёна юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. 

Июнь – Ёшлар ойлиги доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик танлов ва мусобқалар ташкилланмоқда. 

Фурқат тумани Бекобод  қишлоғида жойлашган “Абдулқаххор ота” зиёратгоҳида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори асосида маданий-маърифий тадбир ташкилланди.  

Тадбир концерт дастурида Ўзбекистон давлат филармонияси  хонандаси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси - Фахриддин Назаров, Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси аъзоси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси - Ойгул Абдураҳмонова, "Шуҳрат" медали соҳибаси, шоира - Зебо Мирзолар иштирок этиб, туманимиз ёшларини бугунги шодиёна билан қутладилар. 

Тадбирда "Заковат", "Қувноқлар ва зукколар", "Кўча санъати", "Артист", "Зукко китобхон", "Караоке", "Ошпазлар" танловлари, cтол теннис, street workout, aрмрестлинг, кураш, шахмат мусобақалари ташкил этилиб, фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. 

Жорий йил умумтаълим мактабларини 1384 нафар битирувчилар тамомлади. Битирувчиларнинг 30 нафарига олтин, 5 нафарига кумуш медаллари тантанали топширилиб, уларнинг ота-оналари ва устозларига туман ҳокимининг ташаккурномалари берилди. 

Шунингдек, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия асосида 20 нафар ёшларга 14 та тикув машиналари, 3 та мотокультиватор, 1 та мотопила, 1 та дискли кесгич, 1 та мини печ каби меҳнат қуроллари туҳфа этилди. 

Бундан ташқари "Меҳр дафтари"га киритилган 6 нафар вояга етмаган ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда 6 та замонавий ноутбуклар берилди.

Тадбир давомида туман Маданият ва туризм бўлимининг хушовоз хонандалари, болалар рақс ансамблларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.