Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 11 Users Statistics phone helpline


Янги оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

×

 2023-07-06 16:42:07    230

Download pdf
Print out


Фурқат туманида янги 70-сонли оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

"Чекчувалдоқ"маҳалласида жойлашган оилавий поликлиника "Обод қишлоқ" дастури доирасида қайтадан мукаммал таъмирлаш учун  3 млрд 200 млн сўм марказлашган маблағ ҳисобига қайтадан мукаммал таъмирланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Буткул янгича қиёфа касб этган муассасанинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, маҳалла нуронийлари, тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу оилавий поликлиника бир вақтнинг ўзида "Чекчувалдоқ", "Ғунча", "Полвонтош" ва "Шўр" маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси (қарийб 13 294 нафар фуқаро)га, тиббий хизмат кўрсатади. 

Шунингдек поликлиникада оила шифокори ва педиатр, хирург, акушер-гинеколог, стоматолог каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда ижтимоий дорихона фаолияти ҳам йўлга қўйилди.