Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
2023-08-01 17:29:00 252
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган янги имкониятлар, имтиёзлар билан таништириш ва тадбиркорлик фаолиятидаги тизимли муаммоларни ва таклифларни ўрганиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган.
Ушбу режа-графикка асосан бугун туман ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффаржон Танибердиев, Бизнес-омбудсман вакил ўрибосари Жамшид Ўринов, вилоят прокуратураси вакили Аҳмаджон Юнусовлар билан биргаликда тумандаги тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда тумандаги 50 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди. Тадбиркорлар томонидан билдириб ўтилган ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.