Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Сенат Раиси Фурқат туманида жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва депутатлар билан учрашув ўтказди
2023-08-08 19:58:46 259
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Фарғона вилоятига амалий ташрифи давомида Фурқат туманида бўлиб, "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Темирйўлчи" кичик саноат зонасида "Мастона бўстони" МЧЖ томонидан ташкил этилган ун ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди. “Фурқат дон кластери” тизимида бўлган янги корхонанинг лойиҳа қиймати 4,4 миллион доллар бўлиб, у тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2 босқичда амалга оширилди. Дастлаб 54 та янги иш ўрни яратилган бўлса, айни кунда доимий иш ўринлари сони 105 тага етди.
Амалий ташриф давомида вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, дахлдор корхона ва ташкилотлар иштирокида "Оғир ҳудуд" ҳисобланган "Қушчи", "Бешоға", "Шўр" маҳаллалари "бешлиги" билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида халқимиз ўз ҳаётидан мамнун яшашлари учун барча ижобий ишлар амалга оширилаётгани, маҳаллаларда яратилаётган шарт-шароитлар, бунда аҳоли вакилларининг хоҳиш истаклари инобатга олинаётганлиги, тадбиркорлар яратилаётган имкониятлар орқали ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланаётганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.