Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуаси атрофидаги ҳолат бўйича Расмий муносабат
2023-08-11 17:53:43 188
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуаси атрофидаги ҳолат бўйича
Расмий муносабат
Фурқат тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини Ўрикзор кўчасида жойлашган Бошқарув сервис кампаниясига қарашли 5 дона кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 2 ва 3-уйларга қарашли кўча ховли ошхонаси техник носозлиги сабабли кампания ходимлари томонидан бузилиб, қайтадан таъмирлашга киришилган.
Кўп қаватли уйлар учун бир дона чиқинди тўплаш ҳудуди ташкил қилинган бўлиб, кун оралаб “Фурқат Маржони” МЧЖ томонидан ҳудуддаги чиқиндилар тозаланиб келинмоқда.
2019 йил лойиҳа қурилишига асосан 1 ва 2, 3-уйлар учун оқава сувларни ташлаш учун махсус (выгребная яма) ўралар қилинган. Ушбу ўралар туман сув таъминоти томонидан белгиланган вақтда тозаланиб, дизинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Кўп қаватли уйлар учун ҳудудда бир дона сув минораси жойлашган бўлиб, туман сув таъминоти бўлими масъуллигида обонлаштирилиб келинмоқда.
Бундан ташқари II босқич "Ташаббусли бюджет" доирасида 1.3 млрд маблағ эвазига мазкур турар жой мажмуасига хизмат кўрсатувчи канализация тизимини яхшилаш мақсадида лойиҳа киритилган.