Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 8 Users Statistics phone helpline


Фурқатлик спортчи ёшлар Навоий шаҳрида ўтказилган "Қўл жанги" бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасида 9 та медални қўлга киритди

×

 2023-08-16 10:58:21    177

Download pdf
Print out


Жорий йилнинг 9-13-августь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида Сўғдиёна” спорт мажмуасида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар), кичик ўсмирлар ва профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақада жами мингдан зиёд спортчилар қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мазкур мусобақада туманимиз спортчилари 2 та олтин, 7 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ғолиб бўлган спортчи ёшлар:  Гулжаҳон Норматова олтин медал, Миркомил Муҳиддинов, Бахтиёр Абдуҳамидов, Отабек Ҳамзалиев, Худойберди Жўрабоев, Элдор Шуҳратов, Донохон Носирова, Шаҳбозхон Қорахўжаевлар эса бронза медалларини қўлга киритдилар.
Мусобақани биринчи тур катталар ўртасидаги баҳслари бўйича туманимиз Спорт мактабининг қўл жанги мураббийи, миллий тоифадаги ҳакам Элдор Махсудов 88 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, туманимизга яна битта медални тақдим этди.

Спорт мактаби мураббийи Элдор Махсудовнинг хабар беришича, Гулжаҳон Норматова ноябрь ойида Беларуссияда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритиб, ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек 5-10 сентябрь кунлари Италияда бўлиб ўтадиган илк бора Қўл жанги спорт тури ҳам киритилган Бутунжаҳон Спорт ўйинлари мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. 

Фурқат тумани ҳокимлиги ушбу спортчиларни эришган муваффақиятлари билан самимий қутлаб, кейинги мусобақаларда ҳам совриндорлар қаторида бўлишларини тилаб қолади.