Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 17 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида “Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида нуронийлар бепул соғломлаштирилмоқда

×

 2023-08-16 13:24:33    260

Download pdf
Print out


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг қўшма қарорига асосан август ойи  “Кексалар саломатлиги ойлиги” деб эълон қилинган.  

“Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида Фурқат туманидаги оилавий поликлиникаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Тиббий кўрик доирасида малакали шифокорлар ҳудуддаги ногирон ва касаллиги оғир беморлар хонадонларига ҳам бориб тиббий хизмат кўрсатмоқдалар.

Тиббий кўриклар давомида турли касалликлар аниқланган беморларга амбулатор ва стационар даволанишларига йўлланмалар берилдмоқда.  

Тадбир давомида жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб, кексаларга тўғри овқатланиш учун зарур тавсиялар бериб борилмоқда.