Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 37 Users Statistics phone helpline


“Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида 525 нафар нуронийлар чуқурлаштирлган тиббий кўрикдан ўтказилди

×

 2023-08-19 19:24:52    254

Download pdf
Print out


“Кексалар саломатлиги ойлиги” доирасида "Катта янги" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 66-оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Оилавий поликлиника "Катта янги", "Шунқор", "Тўрғай", "Кичик янги", "Эшон" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 17 800 нафар аҳолига, шундан 1205 нафар нуронийларга бирламчи тиббий санитар ёрдам кўрсатмоқда.

Ойлик давомида 525 нафар нуронийлар чуқурлаштирлган тиббий кўрикдан ўтказилиб, текширув натижаларига кўра 125 нафар аҳоли вакиллари бепул дори-дармон билан таъминланди. Аниқланган беморларга амбулатор ва стационар даволанишга йўланма берилди.

Тадбир давомида жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш юзасидан давра суҳбатлари ўтказилиб, кексаларга тўғри овқатланиш учун зарур тавсиялар бериб борилмоқда.