Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 18 Users Statistics phone helpline


Байрам арафасида Фурқат туманидаги

×

 2023-08-26 17:28:15    224

Download pdf
Print out


Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида туманимиздаги “Ингичка” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Тантанали тадбирларда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар иштирок этдилар.
Нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғичлар қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Янги биноларда маҳалла аҳолиси ва маҳалла ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.

Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла "бешлиги" учун алоҳида хоналар ва мажлислар зали мавжуд бўлиб, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди жамғармаси томонидан янги қуриб битказилган маҳалла биноси учун мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Янги бинонинг очилишига бағишланган тадбирларда туман Маданият ва туризм бўлими ходимлари ҳамда иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқ ҳамда рақслари иштирокчиларни хушнуд этди.