Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 70 Users Statistics phone helpline


Фурқатлик икки карра жаҳон чемпиони Гулжаҳон Норматова юртимиз байроғини яна бир бор юксакларга кўтарди

×

 2023-09-12 17:17:22    226

Download pdf
Print out


Икки карра жаҳон чемпиони Гулжаҳон Норматова Италияда 5-10 сентябр кунлари ўтказилиши белгиланган Бутунжаҳон спорт ўйинларида иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётганлигини ҳақида хабар берган эдик.

60 дан зиёд давлатлардан 6 минг нафар спортчилар қатнашган бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги 15 га яқин қўл жанги спорт усталари ва ҳакамлар ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилди.

Умумжамоа сифатида Қўл жанги бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчи ёшлари 6 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ ғолиб деб топилдилар.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада фурқатлик Гулжаҳон Норматова ҳам муваффақиятли иштирок этиб, олтин медал соҳибаси сифатида Ватанимиз байроғини яна бир бор юксакларга кўтаришга эришди.