Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезликни қайд этувчи ва тартибга солувчи қурилмалар ўрнатилмоқда
2023-10-11 13:20:42 868
Вилоятимиз ҳудудидаги автомобил йўллари инфратузилмасини яхшилаш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш мақсадида замонавий радарлар ва светофорлар ўрнатилмоқда.
Жумладан тумандаги автомобил йўлларининг серқатнов, тирбанд қисмига рақамли светофорлар ва 7 хил турдаги қоидабузарликни аниқлашга мўлжалланган радарлар ўрнатилмоқда.
Хусусан жорий йилда "Кичик янги", "Эшон", "Ҳайит", "Жангкетмон", "Янги", "Чекчувалдоқ" "Ардахшон" маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи серқатнов йўл ва чоррахаларда рақамли светофорлар ўрнатилди. Бунинг натижасида умумтаълим мактабларига қатновчи ўқувчилар, иккиламчи йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар учун қулайлик яратилди.
Фурқат тумани ИИБ ЙҲХБга кўра қуйидаги манзилларда замонавий радарлар ўрнатилмоқда:
- А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг 7 км "Шойимбек" маҳалласидан ўтган қисмига;
- 4К-895 "Яйпан ш Ўқчи қ- Шойимбек қ"автомобил йўлининг 42 км "Шойимбек" маҳалласидаги 20 мактаб яқинига;
- А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг 14 км "Чиркай" маҳалласидан ўтган қисмига;
- А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг 17 км "Янги" маҳалласидаги 37 мактаб яқинига;
- А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг 19 км "Томоша" маҳалласидан ўтган қисмига;
- 4Н-878 "Чекчувалдоқ қ- Полвонтош қ- Иттифоқ қ" автомобил йўлининг 2 км "Полвонтош" маҳалласидаги 27 мактаб яқинига;
- 4Н-878 "Чекчувалдоқ қ Полвонтош қ Иттифоқ қ" автомобил йўлининг 2 км оралиғига "Полвонтош" қишлоғига кириш қисмига;
- 4К-894 “Шўхай қ- Иттифоқ қ- Дўслик қ” автомобил йўлининг 3 км оралиғида "Чекчувалдоқ" маҳалласидан ўтган қисмига;
- А-376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг 13 км "Ардахшон" маҳалласидаги мактабгача таълим муассасаси яқининга;
- 4К-901 “Ислом қ Хайит қ- Қўқонбой қ” автомобил йўлининг 27 км оралиғида "Қўқонбой" маҳалласидан ўтган қисмига;
- 4К-926 “Яйпан ш темирйўл бекати Абдусамад қ” автомобил йўлининг 6 км оралиғига "Кичик янги" маҳалласидан ўтган қисмига.
Мазкур ҳудудларда таълим муассасалари жойлашган бўлиб, эндиликда ушбу замонавий қурилмалар ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаб, келгусида йўллардаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.