Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 36 Users Statistics phone helpline


Фурқатликлар томонидан яна бир марра забт этилди

×

 2023-10-20 08:49:21    899

Download pdf
Print out


Фурқат тумани пахтакорлари жорий йилги белгиланган пахта топшириш (сотиш) режасини 19 400 тоннадан ортиқ хирмон тўплаб, вилоятда биринчилар қаторида ортиғи билан бажаришга эришдилар. Фурқатлик  деҳқонлар гектаридан 38 центнердан ҳосил йиғиб баракали хирмон яратдилар, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.

Тумандаги 201 нафар фермер хўжалиги томонидан  5200 гектар майдонда ғўзанинг «С 82-90», «С 67-75», «Султон», «Андижон-35» навлари етиштирилди. Жорий йилда сувнинг кам бўлишига қарамасдан мавжуд сувдан унумли фойдаланиб, ғўзалар ўз вақтида агротехник қоидалар асосида парваришланди. Натижада пахтадан мўл ҳосил олишга эришилди. Бугунги кунга 186 та фермер хўжаликлари шартномавий режани бажариб, туман хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. "Ойбек Темиров",  "Камолжон Усмонов", "Хайитбой ота", "Қушчи", "Қолгандарё чорваси" каби кўплаб фермер хўжаликларида ҳосилдорлик гектаридан 45-50 центнерни ташкил этди.

Теримга фермер хўжалиги аъзолари ва 10 700 нафардан ортиқ иш билан банд бўлмаган уюшмаган аҳоли ихтиёрий жалб этилди.

Теримчилар кайфиятини кўтариш мақсадида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан пахта далаларида концерт дастурлари ташкилланди. Илғор теримчилар туман хокимлиги, соҳа масъуллари томонидан совғалар билан тақдирлаб борилди. Бундан ташқари теримчилар ўртасида "энг илғор теримчи" мусобақалари ҳам ташкилланиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

Ҳали далаларда пахта мўл. Туман пахтакорлари терим суръатини сусайтирмай, ҳосилдорликни янада оширишга бел боғлаганлар.