Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 9 Users Statistics phone helpline


Яна бир замонавий таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

×

 2023-10-30 17:00:39    893

Download pdf
Print out


Таълим муассасаларини замон талаби асосида таъмирлаш, ёшларга кенг имконият яратиш мақсадида Фурқат туманидаги таълим муассасалари учун 2023 йилда давлат дастури асосида қурилиш –таъмирлаш ишларига жами, 14 млрд 170 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 

Жумладан, 8-сонли умумий ўрта таълим мактабига Инвестиция дастури доирасида қўшимча 540 ўринли ўқув биноси ҳамда 12х24 хажмдаги янги спорт зал қуриб битказилди. Лойиҳа бўйича 7 млрд 387 млн сўм маблағ ажратилиб, ўқувчилар учун қулай таълим муҳити яратилди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Мирзосаодат” МЧЖ томонидан сифатли амалга оширилди.

Шунингдек, ўқув хоналарига замонавий ўқув мебел жиҳозлари ва комьпютер – техника воситалари олиб келиб, ўрнатилди. 

Мактаб қуввати 2,4 коэфицентдан 1 коэфицентга туширилиб, дарсдан сўнг тўгараклар, қўшимча дарс машғулотлари олиб бориш учун имкониятлар яратилди. Мактабда мавжуд 180 ўринли ўқув биноси сақлаб қолиниб, у ерда ўқувчиларнинг соғлом овқатланишлари учун ошхона ҳамда ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилди.

Бундан ташқари аввал хабар берганимиздек, тумандаги 12-сонли умумтаълим мактабига 360 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилмоқда. Жорий йилда Фурқат туманида 900 ўринли ўқувчи ўрни яратилади.