Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 28 Users Statistics phone helpline


Ижтимоий соҳа объектлари, хусусан мактаб ва мактабгача таълим муассасалари иситиш тизимлари хатлови узлуксиз олиб борилмоқда

×

 2023-11-08 09:05:49    354

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига режага кўра 130 дона кўмир ёқилғисида ишловчи иситиш қозонлари олиб келиб ўрнатилди.

2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун таълим муассасаларига кўмир ёқилғиси режаси 3 796 тонна белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига Тожикистон Республикасидан 100 фоиз импорт кўмир олиб келиб жамғарилди.

Мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида туманда айни кунларда тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда ва барча ижтимоий, иқтисодий объектлар яна бир қатор хатловдан ўтказилмоқда.