Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 44 Users Statistics phone helpline


Фурқатлик гулчилар оиласи ушбу ҳунар орқасидан 80-100 млн сўм йиллик даромад топмоқда

×

 2023-11-09 17:12:12    555

Download pdf
Print out


Гул етиштириб рўзғор тебратаётган оилалар юртимизда кўп. Фурқат тумани "Томоша" маҳалласида яшовчи Рашидовлар оиласи ҳам ушбу ҳунар орқасидан 80-100 млн сўм йиллик даромад топмоқда.

Оила ўз шахсий томорқасидаги 8 сотих ер майдонида гул етиштириш учун иссиқхона ташкил этган. Бу ерда 10 турдаги гуллар парвариш қилинади.

Табиий маҳсулот эса ички бозорда жуда харидоргир саналади. Оиланинг йиллик соф даромади 80-100 млн сўмни ташкил этади.

"Уруғлар чиқиб катта бўлганидан кейин ёрдамчи сифатида ишчилар оламиз. Мавсумий 10 нафар, доимий 4 нафар қўни-қўшниларни иш билан таъминлаганмиз", — дейди Машҳурахон Рашидова.

Машҳура опа гул парваришлаб ҳам инсон катта ютуқларга эришиши мумкинлигини эътироф этар экан, "бу йилги даромадимиздан машинани ҳам оиламизга шу гуллар олиб берди, меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмас экан", — дея таъкидлайди.

Шунингдек оила вакиллари томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида учинчи экинга кўкатлар экиб ҳам 20 млн сўмдан ошиқроқ даромад олиш мумкилигини ҳам ўз тажрибаларидан ўтказган.