Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 15 Users Statistics phone helpline


Фурқатлик 12 нафар ёшларга ўз қизиқишларига кўра меҳнат қуроллари, бир гуруҳ истеъдодли ёшларга қимматбаҳо совғалар хадя этилди

×

 2023-11-10 18:30:12    459

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарорига асасан туман васийлик кенгашининг қарорига кўра 12 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун зарур бўлган меҳнат қуроллари туман "Ёшлар дафтари" жамғармаси томонидан субсидия асосида ажратилди.

Тақдирлаш давомида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов "Ёшлар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож 12 нафар ёшларга меҳнат қуролларини тантанали равишда топширди.

Жумладан, 1 нафар ёшга ноутбук, 1 нафарига минипеч, 1 нафарига пояфзал тикув машинаси, 5 нафар ёшга тикув машинаси, 2 нафарига универсал ўт майдалагич, 2 нафар ёшга мотоблок ажратилди.

Ушбу тадбирда Фурқат тумани ёшлари телеграм каналида бўлиб ўтган "Энг яхши ижодкор" кўрик танлови ғолиблари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

1-ўрин Абдусаломов Шохжахон (Томоша МФЙ) - гитара ва китоблар тўплами
2-ўрин Турғунов Исломбек (Болтакўл МФЙ) - смартсоат ва китоблар тўплами
3-ўрин Ғуломов Сардорбек (Калдушон МФЙ)- қўлсоат ва китоблар тўплами

Қолаверса ушбу танловда фаоллик кўрсатган Собиров Оғабек (Қушчи МФЙ), Муҳаммаджонов Баркамолжон (Қўқонбой МФЙ)ларга қўлсоатлари ва китоблар тўплами топширилди.