Font size Colour Picture

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

News subscription


On the site now 3 Users Statistics phone helpline


Спортсевар фурқатликлар муносиб тақдирланди

×

 2023-11-10 18:33:54    561

Download pdf
Print out


Фурқат туманида охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган вазифаларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олишга қаратилган амалий ишлар кескин оширилди. 

Ушбу амалий ишлар доирасида маҳаллалар, таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, корхона ва ташкилот ходимлари иштирокида спорт тадбирлари ташкилланиб, муносиб қатнашувчилар эътироф этилмоқда.

Бугун ана шундай хотира турнирида муносиб қатнашган иштирокчилар тақдирландилар. Улар орасида спортсевар хотин-қизлар, ўқитувчи ва мураббийлар, уюшмаган аҳоли вакиллари борлиги қувонарли.