Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида банклар фойдасига ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда
2023-11-14 10:58:33 261
Маълумки, бугунги кунда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит маблағлари ажратилмоқда. Шарти фақат, шартномада кўрсатилган талабга мувофиқ олинган кредит маблағларини ўз вақтида, белгиланган жадвалга асосан қайтариш мажбурият юкланади. Лекин, айрим ҳолларда олинган кредитлар қайтарилмаслиги оқибатида иш судларгача етиб бормоқда.
Айнан Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан банклар фойдасига ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Худудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан қарздорликларни ундириш, гаров сифатида қўйилган автотранспортлар, бино иншоотларини хатлаб , сўнг эса “E-auksion” электрон савдоларига чиқариш каби тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари буйича Ўзбекистон туманлараро судининг 10.11.2022 йил кунги қарорига асосан қарздор “ФМБ мажмуаси” О/К дан ундирувчи “Aгробанк”AТБ Ўзбекистон филиали фойдасига жами 222.776.000 сўм қарз ундириш бўйича ижро ҳужжати тўлиқ ижроси таъминлади.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, ундирув 01.05.2018 йил кунги гаров шартномага асосан жавобгар Н.Х.га тегишли бўлган Фурқат тумани, Калдушон МФЙ, Калдушон шаҳарчаси ҳудудида 6200,0 кв.метрда жойлашган, 7 хонали кучмас мулк 777,75 кв метрда, умумий фойдаланиш майдони 321,10 кв.метр дан иборат дала бино иншоотларига ер майдони билан бирга қаратиш белгиланган бўлиб, 05.07.2023 йил куни онлайн аукцион савдосига сотувга чиқарилган ҳамда “E-auksion” электрон савдоси ташкил етилиб, ушбу гаров мулки сотилиши таъминланди ва банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик пуллари тўлиқ қопланди.
©️Бюронинг Фурқат туман бўлими бошлиғи Азизбек Қодиров