Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра эҳтиёжманд оилаларга субсидия асосида меҳнат анжомлари тарқатилди
2023-11-15 15:10:13 374
Фурқат туманида аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Хусусан, бугун аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ишларнинг давоми сифатида 1 нафар "Темир дафтар"га, 14 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, 14 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг ўз-ўзини банд қилишга кўмаклашиш мақсадида жами 27 тикув машиналари, 2 та мотокултиватор ускуналари субсидия асосида беғараз тарқатилди.
Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда, туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари, соха мутахассислари иштирок этди.
Учрашувда туман раҳбари аёл-қизлар, ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз юритиб, айрим маҳалла бешлиги лозим даражада иш ташкил эта олмаётганини таъкидлади. Белгиланган вазифаларни ўз вақтида самарали ташкил этиш, кундалик муҳим вазифаларга шахсий масъулиятни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.