Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Ифора кидс" МЧЖда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2023-11-21 17:06:49 1193
Ижтимоий соҳа объектлари ёки ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш корхоналарининг ишга туширилиши аввало, халқ фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш сингари эзгу мақсадларга хизмат қилади. Шу билан бирга бундай яратувчилик ишлари иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлашга ҳам кўринарли улуш қўшади.
Бугун Фурқат тумани "Қўқонбой" маҳалласи ҳудудидаги “Ҳунармандлар маркази” биносида фаолият олиб бораётган "Ифора кидс" МЧЖда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги вакиллари, Фурқат тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари, маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизлар иштирок этди.
"Қўқонбой" маҳалласида, катта йўл ёқасида савлат тўкиб турган уч қаватли мазкур иншоотда аёллар ва болалар кийимлари ишлаб чиқарилади ва экспорт қилинади.
- Ҳозирда корхонада 50 дан зиёд хотин-қизлар ишлайди, яна шунча ишчи кучига эҳтиёжимиз бор, - дейди МЧЖ бошқарувчиси Дилшодахон Қамбарова, - Ишчиларимиз учун бепул транспорт ва тушлик ташкилланган. Ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн 700 мингдан 3 миллионгача.
Ишсиз хотин-қизларга корхонадаги иш жараёни, яратилган шарт-шароитлар таништирилди.