Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Обод қишлоқ" дастури амалда: Қурилганига 50 йилдан кўп вақт ўтган мактабгача таълим ташкилоти янгидан қуриб битказилди
2023-11-21 17:07:24 1197
Бугун "Чекчувалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши бӯлиб ӯтди. Табдирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, секторлар раҳбарлари, аҳоли вакиллари билан биргаликда иштирок этди.
1970 йилда барпо этилган ушбу маскан аввал 50 ўринли эди. Ҳозирда 120 ўринга эга давлат мактабгача таълим ташкилоти "Обод қишлоқ" дастури асосида 3,8 млрд сӯм маблағ эвазига янгидан бунёд этилди.
"Чекчувалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида 3-7 ёшли болалар сони 412 нафарни ташкил этиб, маҳаллада жами 7 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Шундан 3 та давлат ва 4 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Маҳаллада болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларига қамров даражаси 99,5 фоизни ташкил этмоқда.
Айни кунларда таълим масканида 120 нафар болажонларга малакали педагог ходимлар ўқув машғулотлари олиб боришади. Тарбияланувчилар учун йўл ҳаракат қоидалари, шахмат, инглиз-рус тили, хареография машғулотлари ташкилланган.