Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!”
2023-12-04 08:55:48 575
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида тобора обод ва кўркамлашиб бораётган “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-йиллиги муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” бош ғояси остида маданий-марифий, спорт ва бошқа тарғибот тадбирлари бошлаб юборилди.
Куни кеча, Чиркай маҳалласида жойлашган Касб-ҳунар мактабида тумандаги умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида семинар ва диктант ташкил этилди.
Шунингдек, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйини қизиқарли ва ҳаяжонли ўтиши билан бирга, иштирокчи ва томошабинларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга туртки бўлди.
Касб-хунар мактаби ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида олимпиада ўтказилиши эса янги иқтидор эгаларини кашф этиш имконини берди.