Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган халқимиз вакиллари учун муносиб тадбир ташкилланди
2023-12-04 08:56:22 601
Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояга асосланилади. Мазкур жараёнларда ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уларни жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги мухташам тантаналар саройида ташкил этилган тадбир ҳам мазкур мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди, дейиш мумкин.
Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов сўз олиб, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаолларни ва улар орқали барча имконияти чекланган ҳамюртларимизни бугунги сана билан қутлаб, ўз эхтиёжларига кўра ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари ва бошқа турдаги анжомларни топширди.
Сўзга чиқиш истагида бўлган фаоллар юртимиз, хусусан, туманимизда амалга оширилаётган ишлар, келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тўкин дастурхон атрофидаги суҳбатлар шўх куй ва қўшиқлар ҳамоҳанглигидаги рақсларга уланиб кетди.
Шунингдек, сана муносабати билан ногиронлиги бўлган халқимиз вакиллари, якка ёлғиз, уйда таълим олувчи ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олинди.