Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Чиркай"да 6 сотихли фойдаланилмаётган ер майдони ободонлаштирилиб, ўрнида 6 та хонадонга эга мухташам меҳмон уйи қуриб фойдаланишга топширилди
2023-12-15 09:43:49 873
Хизмат кўрсатиш йўналишида ортиб бораётган эҳтиёжлар соҳага янгиликлар киритишни ва шу орқали аҳолига қулайлик яратишни тақозо этмоқда. Оилавий меҳмон уйлари ҳам туризм, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тумандаги "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонлари жорий этилган "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Зафаржон Бектошев ташаббуси билан 3 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан 6 хонадонга мўлжалланган мухташам меҳмон уйи қуриб битказилди.
Бугун туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида жамоатчилик вакиллари иштирокида мазкур объектнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.