Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди
2023-12-29 19:46:17 129
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, юзага келган камчиликларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш масалаларида туманда аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Куни кеча вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида халқ қабулхонаси биносида режа-график асосида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 20 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг кадастр, уй-жой билан боғлиқ муаммолар, бандлик, моддий ёрдам, тиббий хизмат, электр таъминоти ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.