Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
2024-01-12 16:56:03 1552
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан “Соғлом давлат хизматчиси” шиори остида давлат фуқаролик хизматчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ойлиги ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмат тўғрисида”ги қонуннинг 53-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилиши алоҳида кафолатланган.
Шу кунларда вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида Фурқат тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳам тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган ҳасталикларни даволаш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш юзасидан ходимларга шифокор мутахассислар томонидан кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.