Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”
2024-01-12 20:28:11 1529
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижроси юзасидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирларининг биринчи босқичи Фурқат туманидаги барча маҳаллаларда юқори савияда ўтказилди.
Бугундан тадбирларнинг ҳарбий-ватанпарварлик ғоялари тарғиботига бағишланган иккинчи босқичи бошланди. Тадбир доирасида 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёнидаги майдонда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда жамоатчилик ва аҳоли вакиллари, ҳарбийлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда меҳнат фахрийси, истеъфодаги подполковник Ғуломжон Маматқулов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг ҳарбий-мудофаа қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётгани, давлатимиз сарҳадлари ишончли қўлларда эканлиги тўғрисида фахр билан сўз юритиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Шундан сўнг ёш истеъдодлар, ҳарбий хизматчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ ва шукуҳ бахш этди.
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” тадбирларинг ҳарбий-ватанпарварлик ғоялари тарғиботига бағишланган иккинчи босқичи туманимиз бўйлаб давом этмоқда.