Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди раиси Х.Қосимов 2024 йил 16 январь куни туман суди биносида, Фурқат туман ИИБ ходимлари билан учрашув ўтказди
2024-01-19 11:08:33 943
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтариш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Семинарда суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилингани, мазкур қонунларда мустаҳкамланган ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тушунча берди.
Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Мазкур учрашув мобайнида йиғилиш қатнашчиларига профилактика инспекторлари томонидан тайёрланган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни судга юбориш тартиби ва унга милова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар юзасидан тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрь кунидаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш иниститути такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 869-сонли қонунининг мазмун мохияти, ҳамда 2017 йил 3 январ куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонуни мазмун моҳияти ва ушбу сохада давлатимиз томонидан амалага оширилаётган изчил ўзгаришлар бўйича фикрлар билдириб ўтилди.
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси Х.Қосимов