Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 28 Users Statistics phone helpline


"Оғир ҳудуд"ларнинг яна бирида меҳнат ярмаркаси ва сайёр қабул ташкилланди

×

 2024-01-25 10:46:02    613

Download pdf
Print out


Аввал хабар берилганидек, маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар юзасидан Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ушбу ўрганишлар асосан оғир ҳудуд деб топилган "Ғаллакор", "Эски", "Жангкетмон", "Беш оға" маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилмоқда. 

Олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида бугун "Эски" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ҳамда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш каби амалий ишлар олиб борилди. 

Ўтказилган сайёр қабул давомида 60 дан зиёд фуқаролар иштирок этган бўлса, 42 та мурожаат рўйхатга олинди. Шу куннинг ўзида 7 та турли йўналишдаги мурожаатлар ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди. Меҳнат ярмаркаси давомида 10 дан зиёд аҳоли вакилларини бандлигини таъминлашга эришилди.