Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
"Эски" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси қурилади
2024-01-25 10:47:25 607
Бугунги кунгача маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилиги асосида 7 та яъни, “Бекобод”, “Ғунча”, Кўк дўппи”, “Янги”, “Хайит”, “Қўқонбой”, “Калдушон” маҳаллаларига янги бинолар қуриб фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари “Истиқлол”, “Полвонтош”, “Ингичка”, “Навбаҳор” ҳамда "Чиркай" маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ҳам янги бинолар қуриб битказилди.
Бугун Республика ишчи гуруҳи вакиллари, секторлар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида "Эски" маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси қурилиши учун маҳалла марказидаги бўш ер майдонида бино лойиҳаси тақдимоти муҳокама қилиниб, бинонинг тамал тоши қўйилди. Шу билан ҳомийлик ва хашар йўли билан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.