Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 6 Users Statistics phone helpline


Беш гектар майдонни эгаллаган иссиқхонада кўчат етиштирилмоқда

×

 2024-01-25 10:48:00    615

Download pdf
Print out


Халқимиз йилдан-йилга деҳқончиликка илмий асосда ёндашиб, бозор талаблари ҳамда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб маҳсулот етиштиришнинг инновацион усулларини жорий этмоқда.

Иссиқхона қуриб, даромад олаётган тадбиркорлар ҳақида кўп эшитганмиз. Ҳатто, кафтдеккина томорқасидан бир йилда уч-тўрт маротаба ҳосил олаётган миришкорлар кўпчиликни ташкил этади.

Туманимизда ҳам ер билан тиллашадиган, деҳқончиликнинг сиру синоатларини пухта ўрганган тадбиркорларимиз сафи ортмоқда. Жумладан, “GRAND AGROFIRMA” MCHJ томонидан ишга туширилган замонавий иссиқхона бир неча йилдан бери нафақат туманимиз ва атроф ҳудудларга, балки қўшни республикаларга помидор, бодринг каби маҳсулотларни экспорт қилиб келмоқда.  

Аҳоли сонининг ўсиб бориши истеъмол маҳсулотларига бўлган талабни янада оширишига олиб келади. Бозор иқтисодиёти шароитида қишин-ёзин дастурхонларимиз кўркига кўрк қўшадиган помидор, бодринг сингари маҳсулотлар ҳамиша харидоргир.

Айни кунларда бу йирик иссиқхонада навбатдаги экин учун кўчат етиштирилмоқда. Бугунги кунга келиб, тадбиркор томонидан энг оммабоп бўлган бодринг ва помидор экинларининг иқлимга мослаштирилган кўчатлари ҳам маҳаллийлаштирилиб, иссиқхонанинг ўзида етиштирилмоқда.