Font size Colour Picture

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

News subscription


On the site now 6 Users Statistics phone helpline


Тумандаги 22 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож, дафтарларга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ўтказилди

×

 2024-04-13 14:56:21    3170

Download pdf
Print out


Мурувват ва саховат ойи, муборак Рамазон Ҳайити кунларида тумандаги “Тарона” тантаналар мажмуида туман ички ишлар бўлими ташаббуси билан, туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар кўмагида ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, дафтарларга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ўтказилди. 

Тумандаги 4 та секторлардан 22 нафар болажонлар учун ўтказилган суннат тўйи тўкин дастурхон атрофида куй-қўшиқлар ва рақсларга уланди.

Ҳар бир болажонлар учун велосипед, бош оёқ кийим-кечак ва эсдалик совғалари улашилди.

Туман раҳбари бошчилигида сўз олган секторлар раҳбарлари, нуронийлар барча болажонларни ушбу қутлуғ кунлари билан табрикладилар ва уларга сиҳат-саломатлик, бахт-омад, улкан зафарлар тилаб, келгусида етук фидойи инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдиришди.