Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат тумани ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
2024-04-20 12:43:17 2962
Бугун туман ҳокимининг "Катта янги" ва "Янги" маҳаллалари ёшлари учун белгиланган графикка асосан навбатдаги учрашуви ташкилланди.
Туман ҳокими “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида ўзига бириктирилган ёшлар билан ўтказилган учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволлар ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.