Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 47 Users Statistics phone helpline


Фурқат туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда

×

 2024-05-21 19:21:53    3145

Download pdf
Print out


Вилоят кўп тармоқли марказ тор соха мутахасислари ҳамда вилоят кўп тармоқли болалар муассасасининг бир қатор мутахасислари иштирокида Фурқат туманида тиббий кўрик ташкилланди.

Тиббий кўрик вилоят ихтисослашган марказ ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг офтольмолог,  кардиолог, эндокринолог, невропатолог ва вилоят болалар кўп тармоқли тиббий марказидан, онкогематолог, невропатолог, гастроэнтеролог, кардиоревматолог, ортопед, педиатр, лор, мобил флюография, мобил офтольмология текширувлари иштирокида ўтказилди.

Бундан ташқари гуруҳ вакиллари ўртасида антрапометрик кўрсаткичлар кўрилиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатлар тўғрисида санитар тарғибот ишлари олиб борилиб, тиббий маслахатлар берилди. 
Аҳолининг муаммоларини аниқлаш, ижтимоий аҳволини ўрганиш ва тиббий кўрик давомида 207 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 117 нафар аёллар, 67 нафар 18 ёшгача болалар, 23 нафари эркакларни ташкил этди. 

Касаллик аниқланган беморларнинг 13 нафари туман стационар шароитда даволаниши учун жойлаштирилди. Яна 7 нафар беморларга вилоят даражасида даволанишга йулланма берилди. Шу билан бир қаторда 97 нафар фуқароларга амбулатор ҳамда уй шароитида даволанишга тавсиялар берилди. 

Тиббий кўрик давомида 107 нафар фуқаролар УТТ текшируви, 97 нафар фуқаролар ЭКГ текшируви, 117 нафар фуқаролар флюография, 42 нафар аёллар маммография, 92 нафар фуқаролар офтольмологик текширувидан ўтказилиб, 117 нафар фуқароларга оилавий поликлиника томонидан бепул 11 турдаги дори-дармон воситалари берилди.