Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 10 Users Statistics phone helpline


“Шойимбек” маҳалласининг 3.2 км ички йўллари асфальтлаштирилди

×

 2024-08-13 17:47:49    1101

Download pdf
Print out


Мустақиллик байрами олдидан Фурқат туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги биринчи мавсумида ҳам “Шойимбек” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси фаол иштирок этиб, 2166 та овоз билан ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришдилар. Айни кунларда "Шойимбек" маҳалласининг барча кўчаларида таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари якунланди. 

Аҳоли вакиллари маҳаллаларнинг қиёфаси тобора кўркамлашиб бораётганидан мамнунлигини яширмаяпти. Маҳалла фаоллари, ёши улуғлар, янги авлод вакиллари олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлардан руҳланиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилмоқдалар.