Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Фурқат туманида аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича Фурқат тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мавлоновнинг МУРОЖААТИ
2024-09-24 17:48:49 2560
Ассалому алайум, Тумандошлар!
Туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Кредит маблағлари ажратишни ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда тадбиркорлик лойиҳаларни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга
400,0 млрд.сўмдан (2023 йилда 270,0 млрд.сўм) ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.
Шундан, Саноат тармоғига 100 млрд.сўм, қишлоқ хўжалигига
200 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 110 млрд.сўмни ташкил қилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳолига 11,6 млрд.сўм “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва ишсиз ижтимоий дафтарларда турган фуқаролларга 1 млрд.сўм субсидиялар ажратилади.
Туманимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари (жами 3 та банк хизматлари марказлари) ва бошқа худуддаги банклар томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 250,0 млрд.сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.
Шу билан бирга, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 679 нафар аҳолига 10 млрд. 332 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди ва 800 нафардан ортиқ ишсиз оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.
Бизнесни ривожлантириш банки хисобидан ташаббускорларга ҳар бир маҳаллалардан камида биттадан лойиҳаларга гаров таъминотисиз
100 млн.сўмгача кредит ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунгача 35 та маҳаллалардан (маҳаллалардан 2 тадан – 17 тагача лойиҳалар) 209 та микролойиҳалар учун 19.3 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Шунингдек, йил якунигача ҳар бир маҳаллалардан камида 5-6 тагача етказишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз.
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида доимий даромадга эга бўлмаган ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахслар учун банклар томонидан
17 миллион сўмгача бўлган миқдорда 300 нафар фуқароларга 2,8 млрд.сўм кредитлар (микрокредитлар) ажратилди.
Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича “Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари асосида иш олиб борилмоқда.
Туманда 26 070 та хонадонлар мавжуд бўлиб, шу йилнинг март ойида ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай ўрганиш натижасида хонадонларни 3 та тоифаларга ажратиб олинди.
Яъни, 704 та хонадонлар жами хонадонларнинг 2,7 фоизи қизил тоифа, 19 064 та хонадонлар, 73 фоизи сариқ тоифа ва 6 302 та хонадонлар, 24,2 фоизи яшил тоифани ташкил қилади.
“Сайхунобод” ва “Уйчи” туманлари тажрибалари бўйича қизил ва сариқ тоифадаги ҳар бир маҳалладан 50 та жами 1 750 та хонадонлар танлаб олинган. Уларни йил якунигача 60-70 млн.сўмгача йиллик даромадини ошириш белгилаб олганмиз.
Бунда асосий эътиборни ҳар бир маҳалладан 1-босқичда оғир тоифадаги (даромади 1 млн.сўмдан кам), ишлашга иштиёқи бор 5-7 тадан жами 227 та хонадонлар танлаб олинди, 227 та хонадонларга (3 талик пакет – иссиқхона, чорва-парранда ва асалари) кўмак берилди. Бунинг ҳисобига, 470 нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. (томорқадан олаётган даромади 60-70 млн. сўмга, жон бошига ойига ўртача 1,5-2 млн сўмга етказилади)
Фурқат туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган ер майдонларидан 1,15 минг гектар ер майдонларини қисқартирилиб, деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ажратиб берилиши камбағалликни қисқартиришнинг энг муҳим омилларидан бири бўлди.
Сабаби, ушбу ер майдонларида 5 минг нафар аҳоли даромад манбаига эга бўлди. Ижарага ер олган фуқаролар йилига қўшимча равишда 50-60 млн. сўм даромад олмоқда.
Яна бир муҳим омил – бу Юртбошимизнинг ташаббуси билан жорий қилинган 4 та тажриба (Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси) аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш борасида Бизга жуда қўл келмоқда.
Хусусан,
“Сайҳунобод” тажрибаси бўйича:
“Сайҳунобод” тажрибаси бўйича йил якунига қадар жами 4082 та (3380 та деҳқон хўжаликлар ташкил этиш ва 702 та микролойиҳаларни амалга ошириш) субъектларни амалга ошириш белгиланган.
Бугунги кунга қадар жами 15,6 млрд сўмлик 506 та (йиллик режага нисбатан 72,0%) микролойиҳалар амалга оширилди.
Сентбр ойида қиймати 3,8 млрд сўм бўлган 140 та микролойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалда қиймати 3353,0 млн сўм бўлган 154 та лойиҳалар амалга оширилди. Сентябр ойи якуни билан тўлиқ бажариш чоралари кўрилади.
Бугунги кунга қадар 310 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилди.
“Уйчи” тажрибаси.
Тижорат банклари томонидан йил якунига қадар 17 маротаба учрашувлар ўтказиш орқали 1039 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Тижорат банклари томонидан бугунги кунга қадар (июл-сентябр ойларида) 8 маротаба учрашувлар ўтказилди 605 та (йиллик режага нисбатан 58%) янги иш ўринлари ташкил этилди.
“Зарбдор” тажрибаси.
Зарбдор тажрибасига кўра, 20 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда
750 та иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.
Қиймати 158,0 млрд сўм бўлган 10 та лойиҳалар шакллантирилди ҳамда
750 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.
Бугунги кунга қадар қиймати 20,2 млрд сўм бўлган 6 та лоийҳалар амалга оширилди ҳамда 194 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
“Ғиждувон” тажрибаси.
Ғиждувон тажрибасига кўра, 7 та МФЙларда (15 тадан 105 та лойиҳа) вертикал ўсиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 630 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган.
Бугунги кун ҳолатига 10 та лойиҳалар шакллантирилди ҳамда 811 та иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 6 та лойиҳалар ишга тушурилди ҳамда 106 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида 2024-йил 12-август куни Бухоро вилояти мисолида ўтказилган йиғилишида йил якунигача белгилаб берилган вазифалар ҳамда туманимизда “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” туманлари тажрибаларини жорий қилиш ишларини янги даражага олиб чиқиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларга масъуллар бириктириб, белгиланган режаларни тўлиқ ва сифатли бажарилишига эришилади.