Appeals of legal entities and individuals received through the website
Total appeal: 38Statistics phone helpline
Солиқларни вақтида тўлашни унутманг
2024-11-07 16:14:31 988
Давлатнинг иқтисодий ривожи ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилишда солиқлар муҳим аҳамиятга эга. Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида тўланмаслиги қарздорликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида давлат бюджети ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Шу сабабдан қарздорликлар суд тартибида мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундирилиши кўзда тутилган.
Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими иш юритувида хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорлиги ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари доимий ўрганиш ва кечиктириб бўлмас ижро ҳаракатлардан ҳисобланади.
Хусусан, давлат ижрочилари томонидан қарздор жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини аниқлаш ва қарздорликни мулкка қаратиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Фурқат туман Сув истеъмолчилари уюшмасининг солиқ қарздорлиги бўйича ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхона томонидан жами 200 млн. сўмдан ортик солиқ қарздорлигини иҳтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли уюшманинг мулки хатланган.Хатланган мулк 246 млн. сўмга баҳоланиб,“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдосида 173 млн. сўмга сотилган. Мулк реализациясидан тушган маблағлар эвазига қарздорлик тўлиқ қопланди ва ижро иши амалда тамомланди.
МИБ Фурқат туман бўлими