Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 34 Users Statistics phone helpline


“ҚИЗИЛ ҲУДУД”ЛАРДА САЙЁР СЕССИЯЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2021-03-17 18:24:48    316

Download pdf
Print out


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 123 та,  жумладан Фурқат туманида 7 та оғир ижтимоий ҳолатдаги маҳалла фуқаролар йиғинларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ҳаракатларнинг давоми сифатида “қизил ҳудуд”ларда Халқ депутатлари туман Кенгашининг сайёр сессиялари ўтказилмоқда.

Бугун, 17 март куни дастлабки сайёр сессия  “Катта янги” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.  Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда оғир ижтимоий худудга киритилган “Катта янги” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аёлларга даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили  ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмуроджон Солиев ахборот берди. Маърузачи жорий йилда МФЙни ободонлаштириш ва инфратузилмасини тубдан ўзгартириш орқали маҳалла аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, бу орқали фуқароларнинг бугунги кундан шукроналигини ва эртанги кунга ишончини янада оширишга эришишда депутатлар ва фаоллар билан биргаликда  иш олиб борилишини таъкидлади.

Ахборотдан сўнг шу масала юзасидан тайёрланган “Йўл харитаси” депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шунингдек сессияда “Маҳалла фуқаролар йиғинида 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган даврида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, содир этилиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш борасида кўриладиган чоралар ҳақида”ги масала ҳам муҳокама қилинди. Бу масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Баҳодиржон Калоновнинг ахбороти тингланди.

Сайёр сессияда кун тартибидаги маалалар юзасидан тегишли қаролар қабул қилинди.

Бугун “Ҳайит” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр сессияда ҳам халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда оғир ижтимоий худудга киритилган “Ҳайит” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аёлларга даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили  ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмуроджон Солиев ахборот берди. Ахборотдан сўнг шу масала юзасидан тайёрланган “Йўл харитаси” депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шунингдек сессияда “Маҳалла фуқаролар йиғинида 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган даврида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, содир этилиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш борасида кўриладиган чоралар ҳақида”ги масала ҳам муҳокама қилинди. Бу масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Баҳодиржон Калоновнинг ахбороти тингланди.

“Ардахшон” ва “Қўқонбой” маҳалла фуқароларида ўтказилган сессияда ҳам  халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда оғир ижтимоий худудга киритилган мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган аёлларга даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили  ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан  туман Прокурори, 2-сектор раҳбари Санжарбек Аминжонов ахборот берди. Сўнгра шу масала юзасидан тайёрланган “Йўл харитаси” депутатлар томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, сессияда “Маҳалла фуқаролар йиғинида 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган даврида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, содир этилиш сабаблари ҳамда уларнинг олдини олиш борасида кўриладиган чоралар ҳақида”ги масала ҳам муҳокама қилинди. Бу масала юзасидан туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Баҳодиржон Калоновнинг ахбороти тингланди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши КОТИБИЯТИ.

ҳамкорликда

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ.