Font size Colour Picture

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

News subscription


On the site now 36 Users Statistics phone helpline


ЁШЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2021-08-14 14:27:07    265

Download pdf
Print out


Бугун  “Қушчи” МФЙ биносида ёшлар учун сайёр қабул ташкилланди. Қабулда туман прокурори, Ҳоким ўринбосари, ИИБ бошлиғи ўринбосари, тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этди. Соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик учун кредит олиш, қишлоқ кутубхонасини таъмирлаб, янги адабиётлар билан бойитиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер олиш, икки ёшгача болалар пулини олиш борасидаги 12 та мурожаатлар тингланиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Василахон Раҳмонова “Қушчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Уйда тикувчилик билан шуғулланади. Фаолиятини кенгайтириб, тикувчилик цехи ташкил этмоқчи:
– Тикувчилик ҳунари қўлимдан келади. Уйда шу иш билан шуғулланиб, оиламиз даромадини кўпайтиришга ҳисса қўшмоқчиман, маҳалладаги опа-сингиллар ва дугоналарим билан тикувчилик цехи ташкил этиш ниятидаман. Тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишим учун жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилдим, – дейди Василахон Раҳмонова.

Қабулга келган ҳар бир ёшнинг мурожаат ва таклифлари батафсил тингланар экан, шу ернинг ўзида уларга амалий ечим топиб, аниқ вазифалар белгилаб олиш чоралари кўрилди.


© Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ